"Реал" ярим ҳимоячиси жамоадан кетмоқчи
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Дани Себальос қишда жамоани тарк этмоқчи. Бунга асосий сабаб футболчига етарли даражада ўйин амалиёти берилмаётгани бўлмоқда. Испаниялик ярим ҳимоячи бу мавсум Ла Лигада атиги "Реал Вальядолид"га қарши 5 дақиқа ҳаракат қилди холос.
28 ёшли футболчига ёзги трансферлар ойнасида Испаниянинг "Реал Бетис" ва "Севилья" клублари қизиққан эди. Аммо "қаймоқранглилар" ўйинчинининг кетишига йўл қўйишмади. Бугунги "Бетис"га қарши учрашув олдидан "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти у ҳақидаги миш-мишларга тўхталиб ўтди.
"Дани биз учун муҳим ўйинчи, у мавсум давомида хоҳлаган дақиқасига эга бўлади. У биз билан жамоада қолгани учун жуда хурсандмиз", - деб айтиб ўтди италиялик мутахассис.
Маълумот ўрнида, Себальос "қироллик клуби" сафида 149 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар