Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Реал" ёз учун икки супер трансфер тайёрламоқда

Келадиган юлдузлар номи аниқ

Мадриднинг «Реал» клуби келаси ёзда трансфер бозорида катта шов-шувга сабаб бўладиган икки йирик битимни амалга оширишни кўзламоқда. Бу ҳақда ElNacional.cat нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, «қироллик клуби»нинг асосий мақсадлари – «Бавария» яримҳимоячиси Майкл Олисе ва «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд.

Хабар қилинишича, Олисе «Бавария» билан тузиладиган янги шартномасига 200 миллион евро миқдоридаги махсус тўлов (выкуп) бандини киритишни истамоқда. Бу эса келгусида уни сотиб олишни режалаштираётган клублар учун ҳуқуқий йўл очиб беради.

Эрлинг Холанд эса ўз келажаги юзасидан ўйлаб кўраётгани айтилмоқда. Бу ҳолат «Манчестер Сити»га нисбатан молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун қўлланилиши мумкин бўлган жазо чоралари билан боғлиқ. Агар клуб жиддий санкцияларга дуч келса, норвегиялик форвард жамоани ўзгартириш вариантини кўриб чиқиши эҳтимолдан холи эмас.

«Реал» раҳбарияти бу икки трансферни амалга оширишни реал имконият сифатида кўрмоқда. Агар режа уддадан чиқса, мадридликлар яқин йиллар учун янада кучлироқ таркиб шакллантириши мумкин.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ