"Реал" ёзга икки юлдузни танлади
Мадриднинг «Реал» клуби келаси ёзда қайси позицияни кучайтиришни режалаштираётгани маълум бўлди.
Sport.es нашри хабарига кўра, «қироллик клуби» ёзги трансфер ойнасини марказий ярим ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашдан бошлашни мўлжалламоқда.
«Реал» раҳбарияти икки номзодни кўриб чиқмоқда: шотландиялик Скотт Мактоминай, ҳозирда «Наполи» шарафини ҳимоя қилаётган футболчи, ҳамда лондонлик «Арсенал» ярим ҳимоячиси Мартин Субименди.
Манбага кўра, ҳар икки футболчи ҳам жамоасини алмаштириш вариантига ёпиқ эмас. Мактоминай «Наполи» билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмаган, Субименди эса «канонирлар» асосий таркибидаги ўрнини йўқотгани айтилмоқда.

Фикрлар