"Реал" ёзги трансферлар ойнасини "ёндирмоқчи"

  • 5 февраль, 23:23
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Реал" бу қишда ҳеч кимни трансфер қилмади. Мадрид клуби, аниқки, ёзги трансфер бозорида фаол ишлашга ҳозирланмоқда. "Transfer News Livе" нашрининг "AS"га таяниб хабар беришича, "қаймоқранглилар" бир вақтнинг ўзида олти нафар футболчини нишонга олган.

Бу рўйхатда Дин Хейсен (19 ёш, "Борнмут"), Мигель Гутеррес (23 ёш, "Жирона"), Флориан Виртц (21 ёш, "Баер"), Мартин Зубименди (26 ёш, "Реал Сосьедад"), Родри (28 ёш, "Манчестер Сити") ва Йозуа Киммих (29 ёш, "Бавария") бор.

Виртц 140 миллион еврога, Родри 130 миллион еврога, Зубименди 60 миллион еврога, Киммих 50 миллион еврога, Гутеррес 25 миллион еврога, Хейсен эса 18 миллион еврога баҳоланмоқда. Бироқ, мадридликлар бу футболчилардан баъзиларини эркин агент сифатида ўз сафларига қўшиб олишлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!