“Реал” юлдузи январда кетади
“Реал”нинг 28 ёшли ярим ҳимоячиси Даниэль Себальос қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши кутилмоқда.
Diario AS нашрининг хабар беришича, тажрибали футболчи ўзи кутган даражада етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти ва шу боис муҳитни ўзгартиришга қарор қилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Себальос “Бетис”га қайтишга қарор қилган.
Себальос жорий мавсумда мадридликлар сафида барча турнирларда олти маротаба майдонга тушди ва самарали ҳаракатларни амалга ошира олгани йўқ.
Transfermarkt портали томонидан 4 миллион еврога баҳоланаётган футболчининг пойтахт гранди билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этади.
Фикрлар