Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Реал" юлдузи январда кетишга қарор қилди

Муҳитни ўзгартириш керак

«Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик қишки трансфер ойнасида Мадрид жамоасини тарк этиши кутилмоқда.

20 ёшли бразилиялик футболчи доимий ўйин амалиётига эга бўлишни истаяпти. Шу боис у бошқа жамоалардан тушаётган таклифларни кўриб чиқишга қарор қилган. Энг жиддий вариантлардан бири сифатида Португалиянинг «Спортинг» клуби тилга олинмоқда. Жамоа бош мураббийи Паулу Фонсека Эндрикка мунтазам майдонга тушиш имкониятини кафолатлашини айтган.

Испания матбуоти маълумотига кўра, «Реал» ёш форвардни фақат ижарага эмас, балки тўлиқ сотиб юбориш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда. Бироқ бу ҳолатда мадридликлар футболчининг келажакдаги эҳтимолий трансфери учун муайян фоиз сақлаб қолиши ёки шартномага қайтариб сотиб олиш бандини киритишни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда Эндрик «Реал» таркибида етти ўйинда майдонга тушди, бир гол урди ва бир голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt.de сайти унинг трансфер қийматини 40 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ