“Реал” юлдузига беш клубдан чорлов бор
Германиялик марказий ҳимоячи Антонио Рюдигернинг “Реал” билан амалдаги шартномаси якунланиб бормоқда. 2026 йилнинг 30 июнь куни тажрибали футболчи эркин агентга айланиши боис, январь ойидаёқ бошқа клублар билан дастлабки келишувни имзолаши мумкин.
“Қироллик клуби” Рюдигер борасида ҳали якуний қарор қабул қилгани йўқ. Улар вазиятга қараб иш тутмоқчи ва мавсум охирига қадар ҳимоячига янги битим таклиф қилиниши эҳтимоли бор.
Шу билан бирга Рюдигерга бошқа клублардан чорлов бўляпти. AS нашри хабарга кўра, Рюдигер атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бораётган клублар орасида “Галатасарой”, ПСЖ ва “Челси” ҳам бор.
Рюдигер 2017-2022 йиллар давомида “Челси”да тўп тепгани боис “аристократлар” унинг яна Лондонга келишига умид боғлаган.
Бундан ташқари, 32 ёшли Рюдигер Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” ва “Ал-Ҳилол” клублари диққат марказида турибди. Transfermarkt портали Антонио Рюдигернинг бозор қийматини 12 миллион евро деб баҳоламоқда.



Фикрлар