Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Реал" юлдузини суперклуб олиб кетмоқчи

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Трансферга пул бор

Оммавий ахборот воситалари Мадрид клуби футболчини сотишга тайёрлигини хабар қилмоқда.

Туркиянинг машҳур «Галатасарой» клуби «Реал» таркибида тўп сураётган француз ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавинга бўйича трансфер имкониятларини ўрганаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда FotoMaç нашри хабар берди.

Манбаларга кўра, «Галатасарой» Мадрид клубига футболчи учун 35 миллион евро миқдорида расмий таклиф йўллаган. Аввалроқ испанияликлар Камавинга трансфери юзасидан музокараларни камида 70 миллион евро атрофидаги суммадан бошлашни режалаштираётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

«Реал» раҳбарияти турк клуби таклифини етарли деб топмади ва рад жавоби берди. «Галатасарой» таклифни ошириб, яна бир бор мурожаат қиладими-йўқми, ҳозирча аниқ эмас.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ