“Реал”да 4-рақам талаш бўляпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Реал” жамоасида 4-рақамнинг янги эгаси пайдо бўлади. Бу рақам аввал клуб билан амалдаги шартномаси тугаган австриялик ҳимоячи Давид Алабага тегишли эди.

Журналист Мигель Анхель Диаснинг маълум қилишича, марказий ҳимоячилар Дин Хёйсен ва Рауль Асенсио 4-рақам остида ўйнаш истагини билдирган. Айни пайтда асосий даъвогар сифатида Дин Хёйсен кўрилмоқда.

4-рақам “Реал” учун алоҳида аҳамиятга эга. Бу рақамдан Давид Алабадан аввал Серхио Рамос, Фернандо Йерро каби афсонавий футболчилар фойдаланган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Жозе Моуринью 13 йиллик танаффусдан сўнг “Реал” бош мураббийи сифатида клубга қайтди. У Альваро Арбелоанинг ўрнини эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!