"Реал"да ўзини кўрсата олмаётган футболчига Бунеслига гранди харидор
"Байер" Арда Гюлерга қизиқиш билдирмоқда.
Немис клуби ярим ҳимоячига "Реал"га ўтишидан олдин ҳам қизиқиш билдирган ва футболчини диққат билан кузатишда давом этмоқда, дея хабар беради "Sky Sport" журналисти Флориан Плеттенберг.
Мадрид клуби қишки трансфер ойнасида хавбекни қўйиб юбориш ниятида эмаас. Бироқ Гюлер мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни истаса, леверкузенликлар таклиф билан чиқишга тайёр.
Ла Лига жорий мавсумида Арда 12 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма муаллифига айланди.
Фикрлар