“Реал”дан Зидандан воз кеча олмаяпти

“Реал” клуби келаси йили бош мураббий масаласини  ҳал қилиши керак. Италиялик мураббий Карло Анчелотти мавсум охирида жамоани топширади.

Журналист Родрининг айтишича, бош мураббийлик лавозамига Зинедин Зиданни қайтариш масаласи ҳам кун тартибида турибди.

Манбанинг таъкидлашича, франциялик мутахассис клуб хўжайини Флорентино Перес билан дўстона алоқаларни сақлаб қолган. Улар Зидан 2021 йили жамоадан кетганига қарамай, ҳамон мулоқотларни давом эттирмоқда.

“Қироллик клуби” нишонида “Байер”ни бошқараётган Хаби Алонсо номзоди ҳам бор. Бироқ у яқинда Бундеслига клуби билан шартномасини узайтирди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!