“Реал”га келиб ўн карра кучайдим
Ёзги трансферлар вақтида “Реал”га кўчиб ўтган Жуд Беллингем Испания чемпионатида ҳам порлай бошлади.
Иккинчи турда англиялик футболчи иккита гол ва битта ассист қайд этиб мадридликларнинг “Альмерия” устидан 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Менга камбэк қила олганимиз ва курашувчанлигимиз маъқул ёқди. Кўп жамоалар биринчи тўп ўтказиб, вазиятни ўнглашга қийналади. Бизда ундай эмас. Биз яхши ўйнашда давом эттик, талвасага тушмадик ва ғолиб чиқдик.
Гол урганимдан хурсандман, лекин яхши ўйна, жамоа муваффақиятига ҳисса қўшиш муҳимроқ. Ўтган мавсумга қараганда ўн баравар кучайганман. Жамоадошларимдан кўп нарса ўрганяпман. Бу жамоада савия жуда юқори экан.
Болалигимда телевизор орқали “Реал”нинг камбэк қилганига жуда кўп кўрганман. Баъзан бу жамоа мағлубиятдан қутила олмайди, деб ҳам ўйлаб қолардим. Лекин барибир “Реал” бу ишни уддаларди, - деди Жуд Беллингем.
Фикрлар