“Реал”га Кепа ёқмади
“Реал” раҳбарияти асосий дарвозабон Тибо Куртуа жароҳат олганидан кейин унинг ўрнини “Челси”дан ижарага олинган Кепа Аррисабалагага топширган эди.
Испаниялик дарвозабонга Мадрид клуби жуда маъқул келди ва “Челси”га қайтиш нияти йўқлигини айтди.
Бироқ “Реал” мутасаддиларининг фикри бошқача чиқди. Манбаларнинг таъкидлашича, мадридликлар тажрибали дарвозабонни тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқидан фойдаланмайди.
Кепа Аррисабалага “Реал”га ўтганидан кейин Испания чемпионати ва Европа Чемпионлар лигасида жами тўққизта учрашувда қатнашиб, ўз дарвозасидан еттита тўп олиб чиқди.
Фикрлар