“Реал”га ўтма, даҳшатли маош оласан!
Бундеслига чемпиони “Бавария” раҳбарияти франциялик легионер Майкл Олисени жамоада сақлаб қолишга қатъий қарор қилган. Сўнгги вақтларда футболчи Мадриднинг “Реал” клубига ўтиши ҳақида маълумотлар кўпайиб бормоқда.
Тарқалган маълумотларга кўра, 24 ёшли футболчи жорий трансфер ойнасида “Қироллик клуби”га кўчиб ўтишга интиляпти ва бу ҳақда Франция миллий терма жамоасидаги шерикларига ҳам айтиб бўлган.
Шунга қарамай, “Бавария” ўз юлдузини сотиш ниятида эмас. Bild нашри маълум қилишича, Мюнхен клуби раҳбарияти Олисега йиллик маоши 25 миллион евродан ортиқ бўлган янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Бу эса франциялик футболчини жамоадаги энг юқори маош олувчи ўйинчилардан бирига айлантиради. Айнан мана шу омил Майкл Олисени Мюнхендан кетиш фикридан қайтариши мумкинлиги айтилмоқда.
Transfermarkt портали Майкл Олисенинг бозор қийматини 150 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар