“Реал”га ўтмасам бўлмайди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” клуби  ва Испания миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Мадриднинг “Реал” клубига ўтишдан манфаатдор. Бу ҳақда журналист Рамон Альварес ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Манбага кўра, Родри “Манчестер Сити” билан шартномасини узайтиришдан бош тортмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида якунланади.

30 ёшли футболчи Испанияга қайтиш ва «Реал» сафида ўйнашни истамоқда.

Испаниялик ярим ҳимоячи 2019 йилдан буён Манчестер клубида тўп суриб келмоқда. Шу вақт мобайнида у барча мусобақаларда 298 та учрашув ўтказиб, 28 та гол урди ва 32 та голли узатма амалга оширди.

Аввалроқ Sport.es нашри “Реал” бош мураббийи Жозе Моуринью Родрини жамоага олиб келишни хоҳлаётгани, бироқ “шаҳарликлар” трансфер учун талаб қилаётган 100 миллион евро қиммат эканини таъкидлагани ҳақида хабар берган эди.

Бундан ташқари, “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес ҳам Родрининг трансферини маъқулламаяпти.

Якшанба куни Испания терма жамоаси Жаҳон чемпионати финалида Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Родри турнирнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Шунингдек, Родри жаҳон чемпиони, Чемпионлар лигаси ғолиби ва “Олтин тўп” соҳиби бўлган тарихдаги 11-футболчига айланди.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!