
“Реал”га қайтмайман!
“Реал” академияси ҳар йили кўплаб истеъдод эгаларини учирма қилади. Уларнинг аксарияти асосий жамоага кира олмайди ва омадини бошқа клублардан қидиради.
А Серия кашфиётига айланган Николас Пас ҳам “Қироллик клуби”дан етишиб чиққан. Ўтган йили клуб уни 6 миллион еврога “Комо”га сотиб юборган эди.
Пас ўз ўйинлари билан Европанинг қатор клублари назарига тушди. Ҳатто “Реал”ни қабул қилиб олган Хаби Алонсо ҳам Пасни ортга қайтариш ғоясини илгари сурмоқда.
El Larguero нашрининг ёзишича, 20 ёшли футболчи Мадридга қайтишга шошилмаяпти. У “Реал”да яна ўйин амалиётисиз қолиб кетишидан чўчияпти. Пас яна бир мавсум “Комо”да қолиб маҳоратини яхшигина тобламоқчи.
Таъкидлаш жоизки, аргентиналик иқтидор эгасининг трансфер суммаси бир мавсумда 35 миллион еврога кўтарилди. Бироқ “Реал”да бу ўйинчини арзон нархга қайта сотиб олиш ҳуқуқи бор.
Фикрлар