“Реал”га янги юлдуз керак

“Қироллик клуби” раҳбарияти Лука Модрич билан шартномани узайтирганига қарамай, унинг ўрнига янги футболчи олиш фикридан қайтгани йўқ.

Мадридликлар яқин келажакда хорватиялик футболчи ўрнига Европанинг энг иқтидорли ўйинчиларидан бири ҳисобланган Эдиуардо Камавингани олиб келишни режалаштирмоқда. Қолаверса, “Реал” раҳбарияти Зинедин Зидандан жамоани ёшартиришни чўзиб юбормасликни талаб қилмоқда.

Флорентино Перес Модричнинг маҳоратига шубҳа қилмаяпти. Бироқ, улар техникаси мукаммал, чидамли, ҳужумнинг турли нуқталарида ўйнайдиган ва кўп гол ура оладиган Камавингани жамоа келажагини таъминлай олишига кўпроқ ишонмоқда.

  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)