“Реал”ни эмас, пулни танлайман!

“Челси”га тегишли бўлган дарвозабон Кепа Аррисабалага ўтган мавсумни ижара асосида “Реал”да ўтказган эди.

Мадридликлар жамоани Андрей Лунин тарк этиш эҳтимоли катта эканини инобатга олиб, Кепага доимий иш таклиф қилишни ва “Челси”дан тўлиқ кўчириб келишни режалаштирганди.

Marca нашрининг маълум қилишича, испаниялик дарвозабон Мадридга келишга шошилмаяпти. Кепага Саудия Арабистонидан яхши вариант чиқмоқда.

“Ал-Иттиҳод” хўжайинлари таниқли дарвозабонга мўмай даромадли шартнома таклиф қилган. Кепа уни қабул қилишга мойил бўлиб турибди.

Аррисабалага ўтган мавсумда “Реал” учун 20 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол ўтказиб юборганди. Кепа 8 та учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлай олган.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!