Рэмзи билан келишувга эришган

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Иско “Ювентус”нинг диққат марказида бўлиб турибди.

Туринликлар “Арсенал” хавбеки Аарон Рэмзини қўлга киритишгач бор эътиборини айнан 26 ёшли испаниялик футболчига қаратишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Рэмзи “кекса синьора” билан келишувга эришгани ва якшанба куни Туринда тиббий кўрикдан ўтиши ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, Исконинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Ушбу келишувга кўра унинг товон пули 700 млн еврони ташкил этади.