Рэмзи

Аввал хабар берганимиздек “Арсенал” хавбеки Аарон Рэмзи тез орада “Ювентус” билан шартнома имзолайди.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра 28 ёшли уэльслик футболчи 13 январь куни Туринда тиббий кўрикдан ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Рэмзи “Ювентус” билан 5 йиллик шартнома имзолаши ва йилига 8 млн евро маош олиши ҳақида хабар берган эдик. Қайд этиш лозимки, агар шундай бўлса, у “кекса синьора” сафида Роналдудан сўнг энг кўп маош оладиган футболчига айланади.