Ренье Де Риддер жангни чўзиб ўтирмади
Ҳозирда АҚШ нинг Лос-Анджелес шаҳрида "UFC 311" турнири давом этяпти.
Мусобақанинг асосий кардидаги биринчи жангда Кевин Ҳолланд Ренье Де Риддерга қарши октагонга кўтарилди. Бироқ баҳс узоққа чўзилмади. Нидерландиялик жангчи 1-раунддаёқ рақиби устидан сабмишн эвазига ғалаба қилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни Жаилтон Алмейда ва Сергей Спивак тўқнашуви кутмоқда.
Фикрлар