Рэшфорд АПЛдаги уч клубга рад жавобини берди
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Премьер-лиганинг бошқа клубига ўтиши мумкин эди.
28 ёшли футболчи ўтган мавсумни тўлиқ «Барселона» сафида ижара асосида ўтказиб, яқинда яна «Манчестер Юнайтед»га қайтди. Мутахассислар уни яна ижарага ёки доимий равишда бошқа жамоага йўл олади, деб кутган эди. Аммо бу ёзда таклиф этилган вариантлар футболчининг ўзига маъқул тушмади.
Хабарларга кўра, жорий трансфер ойнаси давомида Рэшфордга Англия Премьер-лигасининг учта клубидан таклиф бўлган. Шунга қарамай, ҳозирча у фақат «Манчестер Юнайтед»да қолишга бел боғлаган ва мамлакат ичидаги бошқа жамоага ўтиш нияти йўқ.
Маркус Рэшфорднинг «қизил шайтонлар» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг тахминий бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар