Рэшфорд рақиб жамоага ўтиб кетади
Шу юлдуз жуда эрта сўнди
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд қишки трансфер ойнасида жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда футбол бозоридаги маълумотлари билан танилган инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, 28 ёшли футболчига Англия премьер-лигасининг бошқа клуби – «Эвертон» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Томонлар ўртасида эҳтимолий трансфер бўйича музокаралар олиб борилаётгани айтилмоқда. Шу боис, Маркуснинг январь ойида «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиши реал вариант сифатида кўрилмоқда.
Рэшфорднинг «қизил шайтонлар» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Трансфер бозорида у 35 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Англия чемпионати доирасида Рэшфорд олти ўйинда майдонга тушди, аммо ҳалигача гол ҳам, голли узатма ҳам қайд этолмади.

Изоҳлар (0)