Рэшфорд рақиб жамоага ўтиб кетади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ёзги трансферлар ойнасида манчестерликларнинг азалий рақибларидан ҳисобланган “Тоттенхэм”га ўтиши мумкин.

Айни пайтда 28 ёшли Рэшфорд Англия терма жамоаси сафидаги жаҳон чемпионатидан кейин таътилда бўлиб турибди. Бироқ унинг келажаги ҳалигача ноаниқлигича қолмоқда.

“Манчестер Юнайтед” ҳафтасига 325 минг фунт маош оладиган Маркус Рэшфордни тўлиқ сотиб юбориб, харажатларни қисқартиришни афзал кўрмоқда.

Бу ёзда Рэшфорд “Арсенал” билан ҳам боғланган эди. Аммо talkSPORT нашри маълумотига кўра, агар Маркус Премьер-лиганинг бошқа клубига ўтса, бу клуб “Тоттенхэм” бўлади.

“Тоттенхэм” бош мураббийи Роберто Де Дзерби ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар яна икки нафар ҳужумчи сотиб олишни истаётганини аллақачон тасдиқлаган.

Кутилишича, Рэшфордни доимий трансфер асосида 30 миллион фунт эвазига сотиб олиш мумкин бўлади. Бу сумма ёзда аллақачон 237 миллион фунт сарфлаган “Тоттенхэм” учун муаммо эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!