Рэшфорд Саудия Арабистонига кетиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ҳужумчи Маркус Рэшфорд шу ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиши мумкин.

Журналист Педро Алмейда маълумотига кўра, форвард хизматларига Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби жиддий қизиқиш билдирган. Маълум қилинишича, саудияликлар инглиз футболчисини қўлга киритиш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда.

Маркус Рэшфорд «Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг «қизил иблислар» билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнига қадар мўлжалланган. Ўтган мавсумда ҳужумчи «Барселона» сафида ижара асосида ўйнади. Каталония клуби таркибида у барча мусобақалар доирасида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 14 та голли узатма муаллифига айланди. Transfermarkt портали маълумотича, Рэшфорднинг бозор қиймати 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!