Александр Волкановски ярим енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия билан реванш вақтини маълум қилди.

“Рақиблар ҳудудида кўп марта жанг қилганман. Лекин Испаниядаги турнир ажойиб ўтади...Агар Топурия билан жангим 2025 йил охирида бўлса, мен учун яхши эмас. Чунки ёшим панд бериши мумкин.  Эҳтимол бу менга чемпионликни қўлга киритиш учун мотивация ҳам бўлар... Бу сўнгги имконият.  Мен бунга бор кучимни бераман. Умид қиламанки, биз келгуси йилнинг бошида жанг қиламиз", - деди Волкановски Ариель Хельванининг подкастида.

Эслатиб ўтамиз, "UFC 298" турнирида Илия Топурия 2-раундда Александр Волкановскини нокаутга учратганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!