Римда Симона Халеп навбатдаги титулини ютди

Римда ўтказилаётган "Мастерс" турнири якунланиш арафасида. Бугун финал учрашувлари ўтказилмоқда.

Аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида руминиялик Симона Халеп ҳал қилувчи ўйинда чехиялик рақибаси Каролина Плишковани мағлуб этди. Халеп биринчи сетни бутунлай устунликда ўтказди ва 6:0 ҳисобида ўз фойдасига ёздириб қўйди. Иккинчи сетда ҳам 2:1 ҳисобида ғалаба қозонаётган бир вақтда, рақибасининг оёғидан олган жароҳати панд берди ва учрашув муддатидан аввал Симона Халеп фойдасига ҳал бўлди.

Бу орқали руминиялик теннис маликаси кетма-кет 3-бор титулни расмийлаштирди ва мағлубиятсиз сериясини 14 ўйинга етказди. Шунингдек, энди Халеп 2 098 290 доллар мукофот пули ҳамда 1000 рейтинг очкосини қабул қилиб олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!