“Rio Open – 2018
Ads

Бразилияда ўтаётган “Rio Open – 2018" турнирида биринчи давра баҳслар давом этмоқда.

Ушбу босқичда аргентиналик Гвидо Пелья португалиялик Гаштао Элиашга 4:6, 7:5, 5:7 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, испанилик Фернандо Вердаско аргентиналик Леонардо Майерни устидан 6:2, 3:6, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Энди Элиаш бразилиялик Тьяго Монтейро, ёки уругвайлик Пабло Куэвасага қарши кортга чиқади. Вердаско эса иккинчи даврада Доминикан вакили Виктор Эстрель ва аргентиналик Николас Кикер учрашуви ғолиби билан ўйнайди.

Sports.uz