Ришарлисонга жамоа топилди
«Эвертон» клуби «Тоттенхэм» ҳужумчиси Ришарлисонни яна бир бор сотиб олишга ҳаракат қиладими-йўқми, аниқлашди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда жамоа бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган, аммо ўша пайтда келишув амалга ошмай қолган эди.
TEAMtalk нашри хабарига кўра, «Эвертон» ёзда трансферга яқин бўлганига қарамай, Ришарлисонга бўлган қизиқишини янгилашни режалаштираётгани йўқ.
Жорий мавсумда Ришарлисон Англия премьер-лигасида фақат битта ўйинда майдонга тушди ва гол ҳам, самарали узатма ҳам қайд этмади.
Бундан аввал «Тоттенхэм» бразилиялик ҳужумчини асосий рўйхатдан чиқариб ташлагани маълум қилинган эди. Сабаби – жамоа бош мураббийи Роберто Де Дзерби унга эндиликда ишонч билдирмаяпти.

Фикрлар