Ads

Бу ҳақда AP News хабар бермоқда. Агентлик тарқатган хабарга кўра, ўйин 8 ёки 9 декабр санасида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Беллашув ўтказиладиган манзил очиқлаб ўтилмаган.

Парагвай, Бразилия ва Италия мазкур финални ўзларида қабул қилишга тайёр эканликларини КОНМЕБОЛга маълум қилишган. Ташкилот икки ҳафта ичиқда "Бока Хуниорс"нинг жароҳат олган футболчилари сафга қайта олади деб ҳисобламоқда.

Аслида мазкур учрашув 25 ноябр санасида "Ривер Плейт"нинг  уй стадиони - "Мунисипиаль"да бўлиб ўтиши керак эди, аммо рақиб жамоа - "Бока Хуниорс" автобуси стадионга йўл олган вақтда мезбон жамоа мухлислари транспорт воситасига ҳужум уюштиришган ва натижада "Бока"нинг бир нечта футболчиси тан жароҳати олишган эди.