"Бока Хуниорс" футболчисининг кўзига шиша бўлаклари кириб кетди (фото)
"Ривер" ультраслари эса "Бока"нинг автобусига ҳужум қилди. Ҳужум натижасида "Бока Хуниорс"нинг бир нечта футболчиси жумладан Пабло Пересга автобус ойнасининг синган парчалари кирит кетган ва улар шифохонага олиб кетилган.
Полиция эса тартибсизликни келтириб чиқарган мухлисларга нисбатан кўзни ёшлантирувчи газлардан фойдаланишган. Автобуснинг синган ойналари орқали эса газ транспортнинг ичига ҳам кирган футболчиларга ҳам таъсир этган.
"Ривер Плейт" фанатлари тез ёрдам машинасига ҳам тошлар улоқтиришгани айтилмоқда. Шундан сўнг ҳар иккала клуб президентлари ўзаро музокара ўтказишган ва беллашув Тошкент вақти билан соат 03:15 старт олиши борасида келишувга эришди.
Фикрлар