Роберт Уиттакер: "Бу - ҳаётимдаги энг қийин жанг"

  • 24 октябрь, 15:29
  • 0
  • MMA

Ўрта вазнда собиқ UFC чемпиони Роберт Уиттакер мағлубиятсиз серия қайд этаётган Хамзат Чимаевга қарши жанг ҳақида гапирди.

"Хамзат баҳснинг биринчи сониясиданоқ олдинга отилиши аниқ. Шу боис бунга қаттиқ тайёргарлик кўряпман. Дастлабки 5-10 дақиқагача назоратни ушлаб туришим зарур. Менимча, бу жанг ҳаётимдаги энг қийини бўлади", - дея австралияликнинг сўзларини келтирди "MMA Junkie".

Эслатиб ўтамиз,  Роберт Уиттакер (26-7)  ва Хамзат Чимаев (13-0) жанги 26 октябрь куни Абу-Дабидаги "UFC 308" турнирида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!