Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Робертсон: «Де Дзерби совринлар ютишни истайди»

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Робертсоннинг айтишича, Де Дзерби кубоклар ютишни истайди, «Тоттенхэм» эса омад етишмаслигига қарамай эндигина ўз йўлини бошлаяпти.

«Тоттенхэм» ҳимоячиси Эндрю Робертсон жамоа бош мураббийи Роберто Де Дзерби ҳақида фикр билдирди.

«У жуда катта мақсад қўйган мураббий экани хулқ-атворида ҳам кўриниб турибди. Кубоклар ютишни истайди, лекин бу учун вақт кераклигини ҳам яхши тушунади. Менимча, ҳозирча бизга озгина омад етишмаяпти, холос. Ўтмишни унутиб, олдинга қараб ҳаракат қилишимиз керак», — деди Робертсон Stick to Football подкастида.

Англия чемпионатининг жорий мавсумида «Тоттенхэм» бешта ўйин ўтказди ва бор-йўғи икки очко тўплади. «Шпорлар» халқаро танаффусга турнир жадвалида сўнгги ўринда чиқиб кетди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ