Роджерс: «“Челси”да менга ҳамма нарса ёқмоқда»
«Челси»га 138 миллион еврога ўтган Морган Роджерс клуб билан 2033 йил июнигача шартнома имзолади.
«Астон Вилла»дан «Челси»га кўчиб ўтган Морган Роджерс лондонликлар сафидаги илк таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Бу клубда менга ҳамма нарса ёқмоқда. Бу мен учун янги чақириқ. Энг муҳими, жамоамиз аҳил бўлиши керак. Мен етакчи бўлишни ва ўзим энг яхши бажара оладиган ишларни қилишни истайман. Мавсумни жуда яхши бошладим, энди шу суръатни сақлаб қолишим керак», — дея ҳужумчининг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларида келтирди.
24 ёшли футболчининг трансфери «кўклар»га 138 миллион еврога тушди. У клуб билан 2033 йилнинг июнь ойи охирига қадар шартнома имзолади.
Жорий мавсумда Роджерс АПЛда тўққизта учрашувда иштирок этиб, бешта гол урди.

Изоҳлар (0)