Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Родри "Барса»даги дебютидан сўнг баёнот берди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

У орзусига етди

«Барселона»нинг янги юлдуз Родри каталонияликлар таркибидаги дебютидан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

У Бильбаонинг «Атлетик»  жамоасига қарши учрашувда илк бор майдонга тушди. Жамоалар Ла Лиганинг 2-тур доирасида тўқнаш келди. Беллашув 2:0 ҳисобида «Барселона» фойдасига якунланди.

Родрининг таъкидлашича, у болалигиданоқ айнан «Барселона» сафида тўп суришни орзу қилган.

«Мен ҳар доим «Барселона»да ўйнашни истаганман, айнан шу ерда бўлишни хоҳлаганман. Бу ерда дунёдаги энг кучли футболчилар тўпланишган ва доим юқори даражада бўлиш керак», - деди Родри.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ