Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Родри "Барса"га Мадриддан футболчи танлади

Рақибларда ҳам зўр ўйинчилар бор

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри жамоадоши Алекс Баэнага «Барселона»га ўтишни таклиф қилаётгани айтилмоқда. Ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳозирда «Атлетико» шарафини ҳимоя қилади.

El Nacional нашри ўз манбасига таяниб хабар беришича, Родри Баэна ҳақида жуда юқори фикрда бўлиб, уни юқори даражадаги футболчи сифатида баҳолайди.

«Олтин тўп – 2024» соврини соҳиби деб эътироф этилган ярим ҳимоячи аллақачон Алекcни «Камп Ноу»га кўчиб ўтишга кўндириш устида иш бошлагани айтилади. Шу билан бирга, бу трансферни амалга ошириш осон бўлмаслиги таъкидланмоқда, чунки «Атлетико» ўйинчини қўйиб юборишга рози бўлмаслиги мумкин.

Манбаларга кўра, «Барселона» Баэна номзодини аввал ҳам кўриб чиққан — у ўшанда «Вильярреал» таркибида тўп сурган эди.

25 ёшли Алекс Баэна қиймати нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари томонидан 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ