Родри "Барса" илиб кетмоқчи
Испаниянинг амалдаги чемпиони «Барселона» раҳбарияти «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Манбанинг ёзишича, каталонияликлар футболчининг жаҳон чемпионатидаги ўйинидан жуда катта таассурот олган. Шу билан бирга, Родри бўйича эҳтимолий келишув тўлиқ Френки де Йонгнинг келажагига боғлиқ: голландиялик ярим ҳимоячи сотилган тақдирдагина бу трансфер амалга ошиши мумкин.
Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Родрига «Реал» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
«Манчестер Сити» эса футболчи билан янги меҳнат шартномаси тузишни режалаштирган. Бироқ ярим ҳимоячининг ўзи Испанияга қайтишни истамоқда.

Фикрлар