Родри: Бу ғалаба "Сити"ни топ-клубга айлантирган барча футболчиларга бағишланади

Родри Чемпионлар лигаси финалида "Интер"га урилган ғалаба голидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Кўп ҳис-туйғулар мавжуд. Бир орзу амалга ошди. Бу воқеа содир бўлишини йигитларнинг барчаси, мухлисларимиз, билмайман, неча йилдан бери кутишган. Улар бунга лойиқ, биз бунга лойиқмиз. Сўнгги йилларда ғалабага яқин эдик.

Бу осон эмасди. Қандай рақиб! Улар ажойиб ҳимояланади ва қарши ҳужумга ўтди! Биз боримизни бердик.

Мен биринчи бўлимда ёмон ўйнадим. Аммо финалда одатдагидек яхши ўйнашни кутиш мумкин эмас. Ҳиссиётларга берилишимиз ва асабийлашишимиз тайин. 

Биз йиртқич ҳайвонлар каби курашдик, кўпроқ ғалабага ташна эдик. Бу дақиқалар бошқа такрорланмайди. Келгуси йил ғалаба қозонамиз, деган умиддамиз. Ҳозир эса байрам қиламиз.

Бу ғалаба "Манчестер Сити"ни топ-клубга айлантирган барча футболчиларга бағишланади: Серхио Агуэро, Давид Силва ва бошқалар", - деди "шаҳарликлар" ярим ҳимоячиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!