Родри ЖЧ-2026дан кейин «Реал»га ўтмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри келажакда ўз фаолиятини «Реал» сафида давом эттиришни истамоқда, деб хабар бермоқда Sports.kz.

El Larguero нашри маълумотича, 30 ёшли футболчи мадридликлар таклиф қиладиган исталган шартларга рози бўлишга тайёр. Родри шунингдек «Реал» бошқарувида шахсан Жозе Моуриньони кўришни хоҳлаётгани айтилмоқда. Шу билан бирга, клуб президенти Флорентино Перес ҳозирча уни трансфер қилиш ниятида эмаслиги таъкидланади.

Ўтган мавсумда Родри «Манчестер Сити» таркибида барча мусобақалар доирасида 33 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди. Transfermarkt.de сайти унинг трансфер қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда. 

Ҳозирда эса испаниялик ярим ҳимоячи миллий жамоа билан Жаҳон чемпионати–2026 мусобақасида иштирок этмоқда ва финалда Аргентинага қарши майдонга тушиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!