Родри мавсумни қаерда ўтказади?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси ва сардори Родри “Манчестер Сити”дан “Барселона”га ўтади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Инсайдер маълумотига кўра, клублар 2024 йилги “Олтин тўп” соҳиби трансфери шартларини келишиб олишган.

Родри 2019 йил ёзидан бери “Манчестер Сити2 шарафини ҳимоя қилиб келади. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 33 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Испан футболчисининг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор баҳоси 55 миллион еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!