Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Родри нега "Барса"ни "Реал"дан устун қўйди?

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Футболчи нега бундай қилди?

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри «Барселона» сафига ўтиш жараёнини якунлаш арафасида турибди.

30 ёшли футболчи аллақачон Каталония пойтахтига етиб келган. Яқин соатларда у тиббий кўрикдан ўтиб, каталонияликлар билан шартнома имзолаши кутилмоқда. 

Испания терма жамоаси юлдузига «Реал Мадрид» ҳам жиддий қизиқиш билдирган, бироқ Родри ўз танловини «Барса» фойдасига қилган. 

Marca нашри ёзишича, хавбекнинг қарори молиявий омиллар билан боғлиқ эмас – ҳар икки клуб таклиф этган шартлар деярли бир хил бўлган. 

Асосий омил сифатида спорт лойиҳаси кўрсатилмоқда: футболчи «Реал» режаларини ноаниқ, «Барселона» дастурини эса аниқроқ ва ишонарли деб баҳолаган.

Маълумотларга кўра, Родрининг трансфери «Барселона»га бонуслар билан бирга 76,5 миллион евро атрофида тушади. Жаҳон чемпиони билан меҳнат шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ