Родри суперклуб таклифини рад этди
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрига нафақат Мадриднинг «Реал» клуби, балки уларнинг ашаддий рақиби «Барселона» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Cadena SER маълумотича, каталонияликлар «шаҳарликлар» етакчиларидан бирига айланган футболчини ўз сафига қўшиб олишни жуда истамоқда.
Бироқ ҳозирча Родри «Барселона» таклифига очиқчасига розилик бермаган. Шу боис, 30 ёшли футболчи учун курашда «Реал» ҳозирча пешқадамлигини сақлаб турибди.
Аввалроқ бир қатор манбалар Родрининг карьерасини aynan мадридликлар жамоасида давом эттиришни хоҳлаётгани ҳақида хабар берган эди. «Реал» раҳбарияти эса трансфер бўйича музокараларни бошлаб юборган.
Родрининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзида ниҳоясига етади. Англияга йўл олишидан олдин у ўз ватанида «Атлетико» таркибида тўп сурган.

Фикрлар