Родри яна операция қилинади
"Манчестер Сити" клуби ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри жаҳон чемпионати якунлангач жарроҳлик амалиётига ётиши кутилмоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, "Манчестер Сити" клуби футболчининг соғлиғи билан боғлиқ муаммо юзасидан расмий изоҳ беришдан бош тортган.
Манба таъкидлашича, операциядан кейинги тикланиш жараёни узоққа чўзилмайди. Шу билан бирга, "Манчестер Сити"нинг марказий ярим ҳимоячиси 2026/2027 йилги мавсумнинг бош қисмида майдонга туша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда "Манчестер Сити" жамоасининг бош мураббийи этиб Энцо Мареска тайинланган эди.

Фикрлар