
Родриго Модрич билан хайрлашди
Хабарингиз бор, 39 ёшли Лука Модрич мавсум якунлангандан сўнг "Реал Мадрид" билан хайрлашишини эълон қилди. Ушбу воқеадан сўнг бразилиялик вингер Родриго хорватиялик жамоадоши билан мактуб йўллади.
"Бугун мен ва барча мадридликлар учун жуда қайғули кун - яқинда 10-рақам остида майдонга тушмаслигингни билдик.
Бу клубга ўтганимдан буён мен учун қанчалик аҳамиятга эга бўлганингни сўз билан ифодалаш қийин. Мен майдонда ҳам, майдондан ташқарида ҳам сендан кўп нарсалар ўргандим. Сенинг етакчилигинг ва қатъиятинг менинг хотирамда абадий из қолдиради.
Ҳар бир пас, маслаҳат ва ёрдам учун раҳмат. Шунча йилни сен билан бирга ўтказиш орзу эди!
Ҳаётнинг янги босқичидан баҳраманд бўлинг, Афсона! Сени яхши кўраман" - деб ёзди "қаймоқранглилар" вингери.
Фикрлар