Родрининг "Барса"даги маоши маълум бўлди
«Барселона» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини ўз сафига қўшиб олиш арафасида турибди.
AS нашри хабарига кўра, каталонияликлар испаниялик футболчининг трансфери бўйича деярли келишувга эришган. Манба маълумотича, келишув қиймати тахминан 60 миллион еврони ташкил этади.
Родри «Барселона» билан тўрт йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда, унинг йиллик маоши эса солиқлардан олдин тахминан 30 миллион евро атрофида бўлади.
Аввалроқ ёзилганидек, ёзги мусобақаларда Испания терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган Родри Мадриднинг «Реал» клуби таклифини рад этган ва ўз танловини «Барселона» фойдасига қилган.
ОАВ маълумотларига кўра, Испания терма жамоасидаги жамоадошлари ҳам уни айнан каталонияликлар сафига ўтишга кўндирган.

Фикрлар