Родрининг трансфери "Реал"га қанчага тушади?
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрининг келажаги ҳали ҳам ноаниқлигича қолмоқда. Журналист Серхио Валентиннинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, англиялик клуб футболчига бошқа жамоалардан таклифлар тушишини фаол равишда рағбатлантирган, бироқ бу уринишлар натижа бермаган.
Маълумотларга кўра, Родри ўзининг барча бошқа вариантларини ёпиб қўйган ва фақат «Реал»га ўтишни истамоқда.
Футболчининг шу қатъий позицияси мадридликлар учун музокараларда қўшимча устунлик бериши, натижада трансферни нисбатан мақбул нархда амалга ошириш имконини яратиши мумкин.
Манбалар Родрининг «Реал»га ўтиши 65–75 миллион евро атрофидаги сумма эвазига расмийлашиши эҳтимолини қайд этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Родри «Манчестер Сити» таркибида турли мусобақаларда жами 298 ўйин ўтказган. У шу вақт мобайнида 28 та гол урган ва жамоадошларига 32 марта ҳал қилувчи пас берган.

Фикрлар