Рожер Федерер бош соврин учун асосий давогар
Ads

Швейцариялик Рожер Федерер ва италиялик Маттео Берреттини ўртасидаги учрашувга Англиянинг Лондон шаҳри мезбонлик қилди.

Уч сет давом этган мазкур ўйин "Уимблдон" турнирининг тўртинчи босқичидан жой олди. Унда Рожер рақибини 6:1, 6:2, 6:2 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа "Wimbledon" чемпионатининг чорак финалида Федерер япониялик Кеи Нишикори, ёки қозоғистонлик Михаил Кукушкинга қарши кортга чиқадиган бўлди.