Рожер Федерер Галледа тенгсиз эканини исботлади
Ads
Германиянинг Галле шаҳрида эркаклар ўртасида ўтказилган "Noventi Open" турнирининг яккалик баҳсларида швейцариялик Рожер Федерер бош совринни қўлга киритди.
 
Мусобақанинг финал учрашувида Рожерга бельгиялик Давид Гоффин қаршилик кўрсатди. Унда Федерер дастлабки сетни тай-брекда ўз фойдасига ҳал қилган бўлса, иккинчи сетда 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа "Noventi Open"нинг ғолибига айланган Р.Федерер 500 рейтин очкоси ва 429,955 евро пул мукофоти билан тақдирланди.