Рожер Федерер кутилмаганда қоқилди
Ads

Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер "Western & Southern Open" мусобақасининг чорак финал босқичига чиқа олмади.

Рожер турнирнинг учинчи даврасида россиялик Андрей Рублёвга қарши кортга чиқиб, якунда 3:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа Цинциннати шаҳрида ўтаётган "Мастрес"да Рублёв россиялик Даниил Медведев билан ўзаро тўқнаш келади.