Рожер Федерер
Ads

Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган "US Open" турнирининг учинчи даврасига муваффақиятли ўтиб олди.

Рожер мусобақанинг иккинчи даврасида босниялик Дамир Жумхурни 3:6, 6:2, 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Америка очиқ чемпионатининг учинчи босқичига йўл олган Федерер, энди франциялик Люка Пуй, ёки британиялик Дэн Эванс билан куч синашадиган бўлди.